Кеча, 4 май санасида футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-тур беллашувлари бошланди.
Турни «Севилья» — «Реал Сосьедад» учрашув очиб берди. Ўйин тақдирини 47-дақиқада Эвер Банега томонидан пенальтидан киритилган гол ҳал этди. Шу тариқа «Севилья» кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўя олди.
Бугун «Вильярреал» ўз майдонида «Валенсия»га қарши кураш олиб боради. Беллашув Futbol-TV телеканали томонидан 23:45 дан бошлаб жонли эфирда намойиш этилади.
Турнинг марказий учрашуви эса эртага «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Унда муддатидан аввал чемпионликка эришган «Барселона» азалий рақиби «Реал»га қарши кураш олиб боради.
Ла Лига
36-тур беллашувлари
4 май, жума
«Севилья» — «Реал Сосьедад» 1:0
Гол: 1:0 — 47, пенальти Эвер Банега.5 май, шанба