Кеча, 4 май санасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур баҳсларига старт берилди.
«Бунёдкор» ўз уйида «Насаф»ни мағлуб этган бўлса, «Локомотив» Фарғонада «Нефтчи» устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди.
Бугун, 5 май санасида 10-тур доирасида яна икки учрашув бўлиб ўтади.Олмалиқда АГМК жамоаси Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилади. Беллашув 18:30 да бошланади. Яна бир ўйин Навоийда «Қизилқум» ҳамда Бекободнинг «Металлург» жамоалари ўртасида кечади. Мазкур ўйин 20:30 да бошланиши белгиланган.
Pepsi Суперлига
10-тур беллашувлари
5 май, шанба