Ишсизлик даражасига номувофиқ яратилган иш ўринлари иқтисодиёт ва меҳнат бозорида бузилишларга олиб келади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг сўзларига асосланиб, Sputnik хабар берди.
«Вазирлик иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ишга жойлаштириш квоталарини шакллантиришда давлат буюртмаси асосида меҳнат бозорининг аҳволини диққат билан таҳлил қилади», — дейди Кудбиев.
Бундан ташқари, вазирнинг таъкидлашича, ахборот технологияларини кенг жорий этиш, шу жумладан, ягона миллий меҳнат тизимини яратиш ва янгилаш режалаштирилмоқда.
«Ҳозирги кунда барча давлат тузилмалари негизида ягона дастурий пакетларни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда», — дея таъкидлайди вазир.
Янги дастур орқали ишчи ва иш берувчи ўртасида электрон шаклдаги шартнома ва битимларни тузиш мумкин бўлади. Бундан ташқари дастур ишчининг иш стажи ҳақида маълумотларни тўплайди ва уни электрон меҳнат дафтарчасига қайд этиб боради.
Изоҳ (0)