• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Профессор Аҳмадали Ғофуров: Тўйларимиз маънавиятимизга ҳам, иқтисодиётимизга ҳам путур етказмаслиги керак

    Тўй мавзуси ҳеч қачон эскирмайди. Тўй билан боғлиқ янги расм-русумлар пайдо бўлгани сари унинг ортидан келадиган ташвишлар ҳам кўпаймоқда. Яхши ният билан қиз узатаман, ўғил уйлантираман, деган баъзи юртдошларимиз тўй харажатлари қаршисида чуқур қайғуга ботмоқда.

    Аслида ўзбек халқида тўй-маъракаларни қариндош-уруғ, жамоатчилик иштирокида ўтказиш анъанаси узоқ ўтмишдан давом этиб келади. Шу боис бундай маросимларни ҳар жиҳатдан бекам-у кўст, миллий қадрият ва урф-одатлар асосида ташкил қилиш бугуннинг талаби.

    Фарғона вилоятида ҳам бу борада чора-тадбирлар белгиланиб, тўй ва маросимларни ихчамлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. ЎзА айрим фуқароларнинг бу ҳақдаги фикрлари билан бўлишди.

    Аҳмадали Ғофуров, Фарғона давлат университети профессори, иқтисод фанлари доктори:

    «Халқимизнинг ҳаёти соддалик, самимийлик билан йўғрилган. Ана шу фазилат ўзимизга жуда ярашади. Шукрки, 7 фарзанд ва 23 набиранинг тўйини ўтказдим. Барча сарф-харажатларни ўзим назорат қилдим. Агар бу ишни манмансираган, увол-исрофнинг фарқига бормайдиганларга қўйиб берсанг, нималар қилмайди, дейсиз. Бу ерда гап катталарда, кўпни кўрган отахон-у онахонларда. Улар қаттиқ турсалар, тўй ва маросимлар жуда ихчам ўтади.

    Болтиқбўйи давлатларида бир неча никоҳ тўйларида қатнашдим. 15—20, нари борса 30 чоғли меҳмон билан тўй ўтар экан. Ҳиндистонда бир ойлик саёҳат сафарида ҳинд халқининг тўйларини ҳам кўрдим. Базм уюштирилиб, ўйин-кулги бўлар экан, аммо тўй зиёфати жуда камтарона, дастурхон атрофида 20 нафар меҳмон, қолганлар базм томоша қилишади. Бу хотираларнинг ҳаммасини ён дафтаримга қайд этиб қўйганман.

    Миллий, диний қадриятларимиз тарихида ҳам тўйларни серҳашам қилиш ҳақида ҳеч қандай кўрсатма бўлмаган. Шукр, бугун тўкинчиликда ҳаёт кечирмоқдамиз. Лекин бу тўкиб-сочиб, исроф билан тўй қилавериш мумкин, дегани эмас. Маънавият билан иқтисодиёт бир томчи сувдек бир-бирига яқин. Маънавиятли инсон ҳеч қачон иқтисодий инқироз содир бўлишига йўл қўймайди. Тўйларимиз маънавиятимизга ҳам, иқтисодиётимизга ҳам путур етказмаслиги керак».

    «Ҳар ишда меъёр яхши», дейди донолар. Зеро, меъёр тартибга бошлайди, тартибнинг ҳосиласи эса ҳеч қачон ёмон бўлмаган. Тўй – қувончли тадбир. Ундан кутилган мақсад-муддао ҳам эзгу ва хайрлидир. Шундай экан, тўйни кўз-кўз қилиш, «кимўзар»га мусобақа майдонига айлантириш ана шу эзгу ишларни батамом барбод қилиши мумкин. Бу масалага ҳар бир оила, маҳалла, кенг жамоатчилик иштирокида ечим топиш, майда-чуйда, бачкана одатларни таг-томири билан йўқотишга эришишимиз шарт.

    Ҳар бир маҳаллада тўй-маросимларни камчиқим ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада «Пахтаобод», «Чувринди», «Мурувват», «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғинларида тўйдан олдинги ва кейинги маросимларга чек қўйилди. Яқинда Пахта қишлоғидан Н.Маҳкамов ўғлини уйлантирди. Келин томонга ҳеч қандай «солиқ» солинмади. Ихчам, файзли тўй бўлди. Жиҳозларни имкон қадар куёв томоннинг ўзи сотиб олди. Шу ўринда бир гап. Тушунтириш ишларида келин олаётган қайнона қизнинг хонадонига бориб онасига мебел, зиёфат, йўқловлар қилманг, деб гувоҳлар иштирокида айтиб келишини таъкидлаяпмиз. Чунки бир кун келиб шу масалада қайнона келинга таъна-дашном бериши ҳам мумкин, ўртада низо ҳам чиқади. Шунинг учун келин оладиган қайноналарга ҳам қатъий талаблар қўйилмоқда.

    Баҳорнинг илк кунларида Мирзаобод қишлоғида истиқомат қилувчи кам таъминланган оила – Донохон Султонованинг набирасига маҳалланинг ўзи суннат тўйи қилиб берди. Ахир ҳар бир хонадонда улғаяётган бола шу маҳалланинг, шу элнинг боласи. Уларнинг тарбияси, илм-маърифати, эртанги ҳаётига эътибор билан қарасак, албатта, бу яхшилик бўлиб қайтади. Эндиги фаолиятимизда ҳам кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ тўйларини баҳамжиҳат ўтказишга ҳаракат қиламиз.

    Жамилахон Ортиқова, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Бағдод тумани кенгаши раисининг ўринбосари

    Комила Кавлонова, Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

    «Тўй, оилавий тантана ва бошқа маросимларни ўтказишда исрофгарчилик, шуҳратпарастлик ва дабдабабозлик тушунчалар авж оляптики, бундай иллатларга қатъий барҳам бериш бугунги куннинг ҳаётий заруратига айланиб бормоқда.

    Ҳаётда кимнингдир қўли калтароқ, бошқасининг дасти узунроқ бўлиши табиий. Ҳар ким ҳолига яраша имконият қидиради. Аммо емай-ичмай, боласига китоб олиб беришдан қизғаниб, боғча пулини, коммунал тўловларни орқага суриб, фақат бировлар кўриб қўйсин учун дабдабали тўй қилишнинг нима кераги бор?! Тўйдан олдин томонлар ўртасида бўладиган ўзаро олди-бердилар, қиз тарафдан хорижда ишлаб чиқарилган мебел, куёв сарполар, ошхона, меҳмонхона, ётоқхона гиламидан тортиб пардасигача жиҳозлашни талаб қилиш, ҳатто мебел рангига қараб хоналарни келин томонга таъмирлатиш ҳолатлари ҳам учрайди. Хўш, бу йигитларнинг ориятига тегмайдими?! Не орзулар билан ўғил ўстирган отанинг кўнглини ғаш қилмайдими? Ачинарли томони, бундай бемаъни одатлар ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб, уларни муқаддас оила асосини келиннинг моддий таъминоти билан боғлаш ва шу фикр билан яшашига олиб келмоқда. Катталар ва ёшлар ўртасидаги муносабатлар бузилиши жамият маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Яна бир мулоҳаза. Бугунги кунда фарзанд туғилиши билан ўтказилаётган дабдабали тадбирлар ҳам жиддий ташвиш уйғотмоқда. Бундай дабдаба билан фарзанд камолига эришиб бўлмайди-ку! Шунинг учун ҳам биз жамоатчилик билан тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўймоқдамиз.

    Ҳар бир ишда, жумладан, урф-одатларга амал қилишда ҳам меъёр ва тартиб ҳал қилувчи омил бўлиши керак. Ортиқча исрофгарчилик ўрнига эҳтиёжманд оилалар, мусибат етган хонадонларга ёрдам кўрсатиш, етим-есирлар ҳолидан хабар олиш, бева-бечораларга кўмаклашиш каби савобли ишларга рағбат топиш яхшироқ. Эзгу амалларимиз билан хайрли ва савобли ишга қўл урган одам бир умр савоб олишини, халқ ичида доим ҳурмат ва эъзозда бўлишини маҳалладошларимизга, опа-сингилларимизга, ёшларимизга тушунтириб, уларнинг тафаккурини ўзгартиришимиз лозим. «Тўй қиламан», деб азиз умрини пул йиғиш билан ўтказиш ўрнига ўз соғлиғини тиклаш, фарзандлари келажаги учун йўналтириб, уларнинг ўқимишли, ҳунарли бўлишига эътибор қаратсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди».

    03.05.2018, 11:10   Изоҳ (0)   15296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон элчиси: Қозоғистон ва Ўзбекистон бутун дунёга ҳамкорликда ишлаш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяди

    03.05.2018, 10:33

    Ўзбекистон Марказий банки иқтисодиётдаги долларизация даражасини пасайтириш ишларини бошлади

    03.05.2018, 10:20

    Москвада Рамазон ойига бағишланган танлов ғолибларини шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи тақдирлади

    03.05.2018, 09:13

    Георгий лентасининг маъноси нима?

    03.05.2018, 09:02

    Наманганда ҳам автозавод қурилади

    03.05.2018, 08:39

    Шавкат Мирзиёев 22 минг доллар билан қўлга тушган ҳоким ёрдамчисини тилга олиб ўтди

    03.05.2018, 08:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.