Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Канадада инсон ҳуқуқлари бўйича суд Хитой ресторанини қора танли эркакка ўн минг доллар тўлашга мажбур қилди. Бунга муассасада эркак ва унинг дўстларидан ҳисобни олдиндан тўлаб қўйиш сўралгани сабаб бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Келиб чиқиши Тринидад ва Тобагодан бўлган Эмиль Викҳам 2014 йилнинг 3 май куни ўз дўстлари билан туғилган кунини нишонлаш учун Торонто марказидаги Хитой ресторанига кирган. Дўстлар буюртма берганидан сўнг официант буюртма учун тўловни олдиндан амалга оширишни сўраган. Викҳамнинг сўзларига кўра, улар ресторандаги ягона қора танли гуруҳ бўлган. У бошқа мижозлардан улар ҳам тўловни олдиндан амалга оширган ёки йўқлигини сўраган ва бунга рад жавобини олган.

Ресторан инсон ҳуқуқларини бузгани учун товон тўлашга мажбур қилинди. Суднинг қарорига кўра, ресторан воқеа учун асосли сабаб кўрсата олмаган ва Викҳамга нисбатан ирқий камситиш муносабатида бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди