Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда 2—6 май кунлари «Шарқ атиргули» болалар ва ёшлар фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Маданият вазирлиги тасарруфидаги «Шарқ атиргули» болалар ижод уйи томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда илк бора халқаро миқёсда ташкил этилаётган фестиваль олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон маданияти ва санъатини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, кўрик-танлов ва фестивалларда мамлакат ёшлари иштирокини кучайтириш ғоят муҳимдир, дейилади хабарда.

Ёшларни театр ва музейларга, концерт-томоша тадбирларига тизимли равишда жалб этиш орқали уларнинг маънавий-ахлоқий, эстетик ва маданий даражасини янада юксалтириш каби катта мақсадларни ўз олдига қўйган халқаро фестивалга қизиқиш анча юқори. Вокал ва рақс каби йўналишларда ташкил этилаётган танловда 4 ёшдан 18 гача ва 18 дан 28 ёшгача бўлган ёшлар ўз санъатини намоён қилади. Танловда қатор халқаро фестиваллар лауреатлари, профессионал ижрочилар билан бир қаторда ёш, эндигина санъат остонасига қадам қўяётган ҳаваскорлар ҳам иштирок этади. Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Россия каби давлатлардан ҳам иштирокчилар келиши кутилмоқда.

«Қатнашчилар маҳоратини турли давлатлар санъат вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради. Улар орасида Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Кумуш Раззоқова, Козим Қаюмов, Омина Бобожонова каби халқ суйган санъаткорлар бор», — дейилади хабарда.

Халқаро фестиваль доирасида иштирокчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларга саёҳати ҳам режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди