АҚШ Суриядаги можарони сиёсий тартибга келтиргунга қадар ўз қўшинларини ушбу араб мамлакатидан олиб чиқишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда 30 апрель, душанба куни АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Жисмоний ‘халифалик’ (ИШИД), географик ‘халифалик’ни йўқ қилиш арафасида турган бир пайтда, дипломатлар тинчликка эришмагунга қадар кетишни истамаймиз. Дастлаб урушда ғалаба қозонасан, шундан сўнг тинчликка эришасан», — деди Америка ҳарбий бошқармаси раҳбари.
М'ттиснинг сўзларига қараганда, 30 апрель куни у Вашингтонда Давлат департаменти раҳбарияти билан биргаликда БМТ бош котибининг Суриядаги махсус элчиси Стаффан де Мистура билан олдинга ҳаракатланиш йўлини муҳокама қилиш учун учрашиши керак бўлган.
Изоҳ (0)