Хитой шимолидаги Шаньси провинцияси Лиши туманидаги тоғ кўчкиси оқибатида тўққиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ уч киши ҳалок бўлганлиги, олти киши кўчки остида қолганлиги хабар қилинган эди.
Ҳодиса 30 апрель, душанба куни Цзаолинь қишлоғида маҳаллий вақт билан 5:00 атрофида юз берган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, шифокорлар жамоалари, шунингдек, маҳаллий ҳукумат вакиллари етиб келган. Ҳозирги вақтда қидирув-қутқарув ишлари деярли якунланган.
Изоҳ (0)