Таиландда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲда 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Автобус Банкокдан Накхонситхаммарат провинциясининг Кханом туманига кетаётган эди.
Автобус Сураттхани провинциясидан ўтаётганида йўл бўйидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган. Автобусда ўша пайтда 36 йўловчи бўлган.
Воқеа жойига қутқарувчилар етиб борди.
Изоҳ (0)