Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Роскосмос» Ўзбекистонга биринчи ўзбек сунъий йўлдошларини ишлаб чиқариш ва уларни йиғишни қисман маҳаллийлаштиришни молиялаштириш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Фото: «Роскосмос»

Фото: «Роскосмос»

Корпорациянинг Марказий Осиёдаги вакили Анатолий Красниковнинг айтишича, Россия томони космик алоқа ва ерни масофадан туриб кузатиш тизими, сунъий йўлдош техникасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш, юқори малакали кадрларни ўқитиш каби кенг қамровли масалаларда ҳамкорликни таклиф этиши мумкин.

«Биз Ўзбекистоннинг биринчи сунъий йўлдошини учиришни муҳокама қилдик, таклифларимизни бердик ва умид қиламизки, ушбу йўналишда ҳаракатланишда давом этамиз. Бизда сунъий йўлдош ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонга кўплаб таклифлар мавжуд. Ўзбекистонлик ҳамкорларга ишлаб чиқаришни қисман маҳаллийлаштириш, Россия экспорт маркази орқали РФ молиявий манбаларидан фойдаланишни таклиф этамиз. Ўзбек томонининг фикрларидан келиб чиқадиган бўлсак, бу таклиф улар учун ҳам қизиқарли», — деди Красников.

Унинг қўшимча қилишича, ҳамкорликни янада ривожлантиришга мамлакатлар ўртасида ушбу йўналишда норматив-ҳуқуқий базанинг йўқлиги тўсқинлик қилмоқда.

«2008 йилда космосда тинчлик йўлида ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро дастур имзоланганди, бироқ афсуски, бошланмасдан йўқ бўлди. Ҳозирда ҳамкорлик қилиш учун норматив-ҳуқуқий база мавжуд эмас. Биз мазкур ҳуқуқий базани яратиш вариантларини ўзбекистонлик ҳамкорларимизга таклиф этамиз», — деди суҳбатдош.

Красниковга кўра, Ўзбекистонда ҳозирча космик фаолият учун масъул ягона орган йўқ. Мамлакатда «Ўзбеккосмос» агентлигини тузиш ишлари олиб борилмоқда, вазирлик ва идораларга турли лойиҳалар тарқатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)