• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марҳумларга электр керакми ёки ноҳақ қарздорликлар қаердан келиб чиқмоқда?

    ЎзАда журналист Анора Содиқованинг «Ўзбекэнерго» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан фуқароларга асоссиз қарздорлик ёзилаётгани ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қиш бўйи электр таъминоти тўлиқ бўлмай, баҳорда электрдан фалон миллион қарздор эканингиз ҳақида далолатнома келиб тушса алам қилади, албатта. Баъзида, электр тўловларини тўлиқ амалга ошириб юрган одамларда ҳам қарздорлик бўйича далолотнома хати келгани кузатилмоқда. Бу борадаги далилларнинг кўплиги эса ақлни шоширади.Рақамлар алдамайдиЭлектр таъминоти корхонаси томонидан келаётган «ажойиб» мактублар, одамларнинг вақтини олаётган, асабини бузаётган ҳолатлар ҳақида кўп бора эшитганмиз. Норозиликларнинг эса кети узилмайди. То бу ҳол сенинг ҳам бошингга тушмагунча ишонмаслигинг аниқ, лекин кун келиб ўз хонадонингга ҳам худди шундай мазмундаги хат келиб турса...

    Далилларга мурожаат қиламиз: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг бизга тақдим этган маълумотлари, яъни аҳолининг электр таъминоти бўйича ноҳақ қарздорликлар ҳисоблангани борасидаги фактлари ажабланарли даражада кўп.

    Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагининг ўзида электр таъминоти соҳаси юзасидан истеъмолчилардан 532 та ариза келиб тушган. Бу федерацияга келган жами аризаларнинг 15,7 фоизини ташкил этади.

    Биринчи уч ойлик ҳисоботига кўра, бутун республика ҳудуди бўйича 204 096 928 сўм (икки юз тўрт миллиондан ортиқ ) миқдорида нореал яъни ноҳақ қарздорлик ҳисобланган. Қисқа муддат ичида хато ҳисобланган қарздорлик миқдори оз эмас. Буни ишда рўй берадиган техник хатолар туфайли юзага келган ҳам дейиш қийин.

    Гарчи сўнгги чора дея электр таъминоти корхонаси ходимлари компьютерни айбласа-да, бундай хатоликлар республика бўйлаб давом этмоқда.Нореал қарздорлик ёзиш аслида нима учун керак?Мутасаддилар томонидан назоратсизлик шу даражага бориб етганки, ҳатто электр таъминоти корхонаси вакиллари қарз дея аллақачон орамиздан кетган «марҳумлар»га ҳам нореал қарздорликлар ёзишгача бориб етмоқда.

    Мисол учун: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига келиб тушган аризага кўра Фарғона шаҳри Янги аср кўчасидаги хонадон эгаси 2015 йилда вафот этган марҳумга 1 297 296 миқдорида электр қарздорлиги борлиги бўйича хат келиб тушган. Ўрганиш давомида хонадон эгасининг вафот этгани, хонадонда шундан буён ҳеч ким яшамагани корхона мутахассисларига тушунтирилиб, тегишли асосли ҳужжатлар тақдим қилинган.

    Натижада Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 21-моддаси талаблари бўйича, корхона мутахассислари томонидан 30402-0001208-сонли далолатнома хато ёзилган деб ҳисобланиб, хонадоннинг электр энергияси истеъмоли қайта ҳисоб-китоб қилиниб, хонадон ҳисоб варағига далолатнома бўйича киритилган 1 297 296 сўм қарздорлик бекор қилинган. Корхона томонидан қайта ҳисоб-китоблардан сўнг 2018 йил 24 апрель ҳолатига хонадоннинг 1 292 129, 60 сўм ҳақдорлиги борлиги тўғрисида маълумотнома берилган.

    Аслида ким-кимдан қарз?

    Маълумки, вилоятларнинг қишлоқ ҳудудларида давлат идораларида ишловчи фуқароларнинг ойлик маошларидан коммунал тўловлар учун пул ечиб олинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 15 майда 1031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси марказий банки, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг «Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» қарори мавжуд. Иш ҳақидан аввалдан электр таъминоти учун пул тўлаган аҳоли яна катта миқдорда қарздор бўлиб чиқмоқда.Жавобсиз саволлар

    Ҳақли саволлар туғилади: Нима учун аҳоли ноҳақ қарздорликка тортилмоқда? Қарзнинг ноҳақлигини исботламай тўлаб юборганлар қанча? Хато қилаётганларга нисбатан чора кўриладими? Нега айнан электр корхоналари тизимида бундай ҳолатлар кўпаймоқда?

    Мамлакат миқёсида қарзлар миқдори нега кўп? Федерацияга электр тармоғи вольтажининг кескин ортиб ёки камайиши оқибатида маиший техника буюмлари носоз ҳолатга келгани бўйича арз қилаётганлар ҳам оз эмас? Уларга етказилган моддий зарарни ким қоплайди? Ноҳақ қарздорликларни "ижод қилиш" қачон барҳам топади?

    29.04.2018, 12:50   Изоҳ (0)   30387
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Юқори технологиялар ўқув-тажриба маркази» «Илғор технологиялар маркази»га айлантирилди

    29.04.2018, 12:33

    Ўзбекистонда жиноий ишлар электрон шаклга ўтказилади

    29.04.2018, 11:45

    Интерпол Индонезияга аёлларни олиб кетиб, фоҳишаликка мажбурлаган самарқандлик шахсни аниқлади

    29.04.2018, 10:57

    Ўзбекистонда Telegram мессенжери яна ишламай қолди

    29.04.2018, 09:37

    Қашқадарёда «Баркамол авлод» маркази раҳбари пора олаётганда ушланди

    29.04.2018, 08:59

    Наманганда сингил акасини ўлдириш учун қотил ёллади

    29.04.2018, 08:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.