Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради МОҚ ахборот хизмати.

Фото: МОҚ

Фото: МОҚ

Мазкур мусобақада -56 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаков финалда таиландлик боксчини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Самандар Холмуродов (-52 кг), Тимур Мержанов (-81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов (-91 кг) ва Жамшидбек Маҳмадалиев (+91 кг)лар эса кумуш медални қўлга киритди. Жаҳонгир Раҳмонов (-69 кг) ва Наво Тамазов (-75 кг) лар мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда Маҳлиё Раҳимова (-60 кг) ярим финалгача етиб бориб, бронза медали эгасига айланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди