Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёппасига вояга етмаган мактаб ўқувчилари-қизларнинг бокиралиги УТТ орқали текширилаётгани ҳақида хабарлар берилди. «Дарё» ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғланди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова қуйидагича изоҳ берди:

«Мактаб, коллеж ва лицейлар ўқувчилари ҳар ўқув йили бошида яъни сентябрдан ноябрь ойигача тиббий кўрикдан ўтказилади.Бунинг учун эса мактаб, лицей ва коллежларга бириктирилган поликлиникаларда ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш режаси тузилади.

18 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш Соғлиқни салқаш вазирининг 312-сонли буйруғуга биноан амалга оширилмоқда.

2-синфдан бошлаб 18 ёшга тўлгунига қадар ҳамма болалар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунинг учун биз отоларинголог, невропатолог, эндокринолог, окулист, жарроҳ, стоматолог, педиатрдан иборат тор доирадаги мутахассислардан иборат сайёр бригадани шакллантирамиз. Улар эса белгиланган кунда таълим муассасасига бориб, болаларни тиббий кўрикдан ўтказади.

УТТ ва ЭКГ текширувлари эса, аппаратларни кўтариб юриш қийин эканлигини ҳисобга олган ҳолда, поликлиникаларда ўтказилади. Шунинг учун болалар синф раҳбари ёки ота-оналар қўмитаси фаоллари ҳамроҳлигида бундай текширувлардан тиббий муассасаларга бориб ўтади. Айрим хорижий оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган қизларнинг бокиралиги ёппасига текширилаётгани ҳақидаги хабарлар эса ҳақиқатдан йироқ».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди