Замонавий одам ҳаракатсиз яшаш тарзи томонидан гаровга олинган деб ҳисоблаш мумкин, бу эса унинг соғлиғи ва кайфиятида салбий кўринишда ўз аксини топади. Биз бу мақолада туриб ишлашнинг фойдаси ҳақида айтмоқчимиз.

Фото: Shutterstock

  1. Ортиқча вазн

Камҳаракат яшаш тарзи муқаррар ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади. Честер университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар куни уч соат давомида тик туриш 144 калория қувватни сарфлашга ёрдам беради. Шундай қилиб, агар ҳар куни одатдагига қараганда уч соатдан кўпроқ вақт оёқда тик туриб ўтказилса, йил давомида 3—4 кг гача ортиқча вазндан қутулиш мумкин.

  1. Юрак ва томирлар

Пеннингтондаги тиббиёт тадқиқотлари маркази олимлари куннинг кўп қисмини ўтириб ўтказадиган одамларда инфаркт ва юрак билан боғлиқ бошқа касалликлар хавфи 54% юқорироқ эканлигини исботлади. Бундан ташқари ўтказилган кўплаб тадқиқот маълумотларига кўра, ҳаракатсиз вақт кечириш умрни ўртача икки йилга қисқартирар экан.

  1. Бўйин ва орқадаги оғриқлар

Шунингдек, кам ҳаракат яшаш тарзи остеохондроз ва гавданинг бузилишига олиб келади, бўйин ва бел соҳасидаги қаттиқ оғриқларга сабаб бўлади. Маълум бўлишича, туриб ишлаш ёрдамида таянч-ҳаракат тизими муаммоларидан қутулиш мумкин экан.

  1. Буйраклар

Ўтказилган ўнлаб тадқиқотлар кўп вақтини ўтирган ҳолатда ўтказувчи одамларда турли хил, шу жумладан буйраклар билан боғлиқ касалликларга чалиниш хавфи юқорироқ бўлишини исботлади.

  1. Унумдорлик

Ижтимоий руҳшунос Эми Кадди тана тили ва гавданинг ҳаракати, ҳолати инсон шахсиятига қандай таъсир кўрсатишини ўрганади. «Гавданинг кучли ҳолатларида» организм ақлий ва ҳиссий фаолликка ёрдам берувчи тестостерон моддасини кўпроқ ва («ўлим гормони») ҳисобланувчи кортизолни эса камроқ ишлаб чиқаради. Тик туриш ҳолати «гавданинг кучли ҳолати» ҳисобланади. Демак, агар сиз стулдан воз кечсангиз ва иш жойингизни қайта жиҳозласангиз меҳнат фаолиятингиз анча унумлироқ бўлади.

Манба: «Лайфхакер»