Украина расмийлари Россия кемаларининг мамлакатнинг ички сув йўлларига киришига нисбатан тақиқ жорий этилишига эришиш ниятида. Инфратузилма вазирлиги тегишли мурожаат билан Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бошқарма сайтидаги хабарда сўз юритилади, деб ёзади «РБК».
Хабарда Украина инфратузилма вазирлиги террорчилик таҳдидларининг юқори даражаси туфайли Россия кемаларининг Украина ички сув йўлларига киришига тақиқ юзасидан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига мурожаат қилиши маълум қилинган.
«Россия Федерацияси томонидан тажовуз мавжуд бўлган вақтда инфратузилма объектлари жойлашган Украина дарёлари бўйлаб Россия кемаларининг юришига йўл қўйиб бўлмайди. Биз Россия кемаларининг Украина дарёларида ҳаракатланишига тақиқ жорий этилиши ташаббуси билан чиқамиз», — дейди вазирлик раҳбари ўринбосари Юрий Лавренюк.
Изоҳ (0)