ЎФА ҳакам Олим Толибжоновни Про-Лига ўйинларидан номаълум муддатга четлаштирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, Олим Толибжонов Про-Лиганинг 3-тур доирасида «Ғиждувон» – «Ифтихор» учрашувини бошқарган. Унинг ўйинлардан четлатилишига мазкур беллашувдаги ҳаракатлари учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга («4») баҳоланиши сабаб бўлган.
Ўйин назоратчи ҳакамининг билдиргисига биноан Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва «Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси»га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-Лига ўйинларидан четлаштирилди.
Бу Олим Толибжоновнинг биринчи марта ўйинларда четлатилиши эмас. Ўтган мавсумда Толибжонов «Шўртан» – «Навбаҳор» учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олган. Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.