Бугун, 24 апрель санасида Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади.
Унда 1/4 финалда Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сини мағлуб этган Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль», «Барселона»ни ютиб, катта сенсация кўтарган Римнинг «Рома» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. Беллашув UzReport телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.
Қуръага кўра ярим финалнинг дастлабки ўйинлари 24—25 апрелда, жавоб баҳслари 1—2 май кунлари ўтказилиши белгиланган. Финал 26 май куни Киевдаги «Олимпийский» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Европа Чемпионлар Лигаси
1/2 финал дастлабки беллашуви
24 апрель, сешанба
Изоҳ (0)