«Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғинда ҳалок бўлган охирги уч кишининг дафн маросими 23 апрель куни Кемеровода бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар бермоқда.
Гап Бахаевлар оиласи — саккиз ёшли қиз ва уларнинг ота-онаси ҳақида бормоқда. Фожианинг шахси аниқланган бошқа қурбонлари 21—22 апрель, шанба ва якшанба кунлари дафн этилган.
21—23 апрель кунлари Кемерово ва бошқа аҳоли пунктлари қабристонларига жами 37 кишини дафн этиш маросими бўлиб ўтиши керак эди. Уларнинг шахси эскпертизалар ёрдамида аниқланган.
Дафн маросимлари ташкил этиш бўйича харажатларни Кузбасс пойтахти маъмурияти ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)