Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасининг «Ёшлар маркази» биносида Қуръони карим мусобақасининг республика босқичи бошланди. Унда қуйи босқичларда ғолиб деб топилган 139 нафар (89 нафар йигит ва 50 нафар хотин-қиз)  иштирокчи қатнашмоқда, дея  маълум қилди  ЎзА.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Қайд этиш жоизки, мусобақанинг дастлабки йилидаёқ иштирокчилар сони 5,5 мингдан ошиб кетди.

Мусобақа йигитлар ва хотин-қизлар ўртасида икки ёш тоифасида (18-25 ёш ҳамда 26-40 ёш) ўтказилмоқда. Улар ҳифз (Қуръони каримни тўлиқ ёд олган мураттаб қори ва қориялар) ва тиловат (Қуръони каримни чиройли ўқийдиган, муважжад қори ва қориялар) йўналишларида беллашмоқда.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Мусобақа сўнгида жами 36 нафар ғолиб аниқланади. Ҳифз йўналишида 1-ўрин соҳиблари ота-онаси билан, тиловат йўналишида эса 1-ўринга сазовор бўлганлар ҳамроҳи билан Умра сафарига бориш имконига эга бўлади.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Мусобақанинг ҳифз йўналишида энг юқори балл тўплаган 1-ўрин эгасига Ўзбекистон Президенти совғаси — автомобиль тақдим этилади.

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Фото: ЎМИ матбуот хизмати

Шунингдек, иштирокчилар орасидан «Энг хушовоз Қуръон қориси», «Энг ёш Қуръон қориси» ва «Матонатли қори» номинациялари ғолиблари ҳам аниқланади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди