Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий оркестри 22—27 апрель кунлари Хитой пойтахти Пекинда бўлиб ўтадиган 5-ҳарбий оркестрлар халқаро фестивалида иштирок этади. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Павел Макаров раҳбарлигидаги ҳарбий оркестр ва Қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли ижодий ва балет гуруҳи аъзолари 24 апрель куни чиқиш қилади.
Ҳарбий санъаткорлар репертуаридан «Буюк ипак йўли» марши, «Саламанка» ва «Соррентога қайт» мусиқали композициялари, «Синг-синг» жаз, «Қаҳрамон» эстрада ҳамда «Оқ лолалар» балет асарлари ўрин олган.
Тадбирнинг якуний — кулминацион қисмида ҳарбий оркестр «Лазги»ни ижро этади.
Изоҳ (0)