«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси эскплуатациядан чиқарилган авиация техникасини сотувга қўйди. Тегишли эълон авиакомпания сайтида берилди.
«Самолёт-мотор паркининг унификация қилиниши муносабати билан ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ миллий авиакомпанияси эксплуатациядан чиқарилган ва сақланаётган қуйидаги авиация техникасини сотувга қўяди», — дейилади хабарномада.
Сотувга қўйилган ҳаво кемалари:
Ил-76ТД UK76427 — 2246090 доллар;
Ил-76ТД UK76793 — 2240460 доллар;
Ил-76ТД UK76794 — 1424010 доллар;
Ил-76ТД UK76821 — 1552580 доллар;
Ил-76ТД UK76831 — 2701770 доллар;
Ил-76ТД UK76844 — 2549730 доллар;
А-310-324 UK31001 — 1 275 000 доллар;
А-310-324 UK31002 — 1 275 000 доллар;
А-310-324 UK31003 — 2 000 000 доллар;
АVRО146-РЖ85 UK80001 — 2 800 000 доллар;
АVRО146-РЖ85 UK80002 — 1 600 000 доллар;
АVRО146-РЖ85 UK80003 — 1 000 000 доллар.
Махсус авиация ишлари (МАИ) авиакомпанияси эса Ми-8Т (2 дона), Ми-8МТВ-1 (2 дона) вертолётларини сотувга қўйди.
Шунингдек, кўплаб авиадвигателлар сотувга қўйилди.
Изоҳ (0)