Қуръони карим мусобақаларининг республика босқичи 26—27 апрель кунлари ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги беллашувлари 21—22—23 ва 24 апрель кунлари, аёллар ўртасидаги мусобақалар 25—26 апрель кунлари Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчасидаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига қарашли «Ёшлар маркази»да бўлиб ўтади.
Мусобақа жараёнини онлайн намойиш этиш учун қуйидаги манзилларда катта ҳажмдаги мониторлар ўрнатилади:
- Нукус шаҳридаги «Imoм Эшон Муҳаммад» жоме масжиди;
- Андижон шаҳридаги «Девонабой»;
- Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» ёдгорлик мажмуаси;
- Зомин туманидаги «Маърифатли»;
- Навоий шаҳридаги «Алишер Навоий»;
- Наманган шаҳридаги «Ёшлар маркази» биноси;
- Самарқанд туманидаги «Imoм Аъзам»;
- Гулистон шаҳридаги «Гулистон»;
- Термиз шаҳридаги «Мурч бобо»;
- Қарши шаҳридаги «Кўкгумбаз»;
- Зангиота туманидаги «Зангиота»;
- Фарғона шаҳридаги «Уммул қуро»;
- Урганч шаҳридаги «Охунд бобо».
- Шайхонтоҳур туманидаги «Шайх Зайниддин»;
- Юнусобод туманидаги «Минор»;
- Олмазор туманидаги «Ҳазрати Imoм»;
- Чилонзор туманидаги «Наврўз» давлат қабуллар уйи.
Изоҳ (0)