Тожикистон охирги икки йилда цемент экспорти ҳажмини қарийб 2,5 баробарга оширди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Жорий йилнинг биринчи чорагида қўшни давлатларга 322 минг тонна маҳсулот етказиб берилди. Ўтган йили бу кўрсаткич 113 минг тонна эди.
2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон мазкур давлатдан 172 минг, Афғонистон 131 минг, Қирғизистон 19 минг тонна цемент сотиб олди.
Харид қилиш кўрсаткичи Ўзбекистонда 16,3, Қирғизистонда 6 баробар ошган бўлса, Афғонистонда, аксинча, 8,8 баробар пасайди.
Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда тўртта йирик цемент заводи ишлаб турибди. Ўтган йили улар томонидан 3,1 миллион тонна қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарилди.
Изоҳ (0)