Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков Муҳаммадкали Абилгазиевни мамлакат бош вазири этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Kabar» маълум қилди.
Жогорку Кенгеши депутатлари навбатдан ташқари йиғилишда Абилгазиевнинг номзоди, шунингдек, Қирғизистоннинг ҳисоб бўйича 30-ҳукумати дастури, тизими ва таркибини тасдиқлади.
Муҳаммадкали Абилгазиев 1968 йилда Қирғизистоннинг Норин вилоятида туғилган. Скрябин номидаги қишлоқ хўжалик институти ҳамда Халқаро университетнинг иқтисодиёт ва бизнес факультетини тамомлаган.
У бош вазир этиб тайинлангунга қадар Қирғизистон президенти аппаратини бошқараётганди.
Изоҳ (0)