КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ядровий қуроллар ва унинг технологиясини бошқа мамлакатларга бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда у Корея Меҳнат партиясининг йиғилишида сўзлаган, деб хабар беради «Газета.ru».
Шу билан бирга мамлакат етакчиси ядровий ва ракета синовлари тўхтатилишини, ядровий полигонларнинг ёпилишини маълум қилди.
«21 апрелдан бошлаб Шимолий Корея ядровий синовлар ва қитъалараро баллистик ракеталар учиришни тўхтатади», — дейилади хабарда.
«Бизнинг мамлакатимизга нисбатан ядровий қурол орқали таҳдид қилишмаса, биз ҳеч қачон ўзимизнинг ядровий қуролимиздан фойдаланмаймиз. Ҳар қандай вазиятда ҳам биз ядровий қуролларни ва унинг технологиясини бошқа мамлакатларга бермаймиз», — дейди Ким Чен Ин.
Изоҳ (0)