Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг Сзилин шимоли-шарқий провинцияси юқори халқ суди 1994 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ жазо муддати кечиктирилган Лю Чжунлинни оқлади, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Суднинг дастлабки қарори далилларнинг етарли эмаслиги боис ҳақиқий эмас деб топилди», — дейилади хабарда.

Мамлакат қонунчилигига кўра, ноҳақ айбланган фуқаро моддий ёрдам пули олади.

Жорий йилда 50 ёшни қаршилаган Лю Чжунлиннинг сўзларига кўра, у оқланишини узоқ кутган.

1990 йилнинг октябрь ойида полиция Сзилин провинциясидаги Дунляо уездида бир йил аввал уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган аёлнинг жасади топган. Марҳума 21 ҳафталик ҳомиладор бўлган. Ўшанда полиция ҳодиса юзасидан асосий гумондор Лю Чжунлин деб топган. Чжунлин ўлим жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейинроқ ўлим жазоси кечиктирилган, сўнгра 25 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди