Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва унинг ҳудудий филиаллари ҳузурида ихтисослаштирилган кассалар ташкил этилди, деб хабар қилади Sputnik Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Ҳафизовга таяниб.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Ушбу чоралар президент томонидан имзоланган «Ўзбекистон Ресубликаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқишда хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

«Самарқанд вилоятида ихтисослаштирилган касса Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 54-уй манзили (Самарқанд вилоят ИИБнинг қарама-қаршиси)да жойлашган бинода ташкил этилди. Ушбу ихтисослаштирилган кассада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқароларга эҳтиёжидан келиб чиқиб, темирйўл ёки авиачипталарни 20% чегирмада сотиш йўлга қўйилган», — деди Ҳафизов.

Таъкидланишича, «Алоқабанк» АТ томонидан соддалаштирилган тартибда, минимал комиссияли Visa Migrant пластик карточкаси жорий этилиб, йилда бир марта чипта харажатларининг 300 минг сўми қоплаб берилиши ҳам йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, ихтисослаштирилган кассада суғурта компанияси томонидан имтиёзли тарифларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанади.

Юқоридаги хизматлардан фойдаланиш учун фуқаролар авваламбор Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиши лозим бўлиб, 3 кундан сўнг махсус кассага мурожаат қилиб, имтиёзли чипталар олиши мумкин.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказлари қошида секторлар ташкил этилди. Секторлар фуқароларни маълумотлар базасига рўйхатга олиш, тушунтириш ишлари, яъни тарғибот ишлари билан шуғулланади.

«Ушбу қарорни қабул қилишдан мақсад вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқишда манзилига қадар хавфсиз етиб олиши, йўл давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган. Бугунги кунда 300 дан ортиқ фуқаролар тегишли тартибда рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 92 нафарига ўзларига қулай бўлган йўналишларга чипталар сотилган», — деди Ҳафизов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар