Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Олеся Данилова 2017 йилнинг март ойида Авиасозлар бозоридаги нотаниш сотувчидан 3 хил турдаги 18 килограмм қўзиқорин сотиб олган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Олеся қўзиқоринларни куз-қиш мавсумида истеъмол қилиш учун уй шароитида консервалаб сақлаб қўяди.
Сентябрь ойида, аниқроғи 12 сентябрь куни фуқаро Данилова консерваланган қўзиқоринларни бир қисмини Олой бозорида сотади. Айнан шу кундан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан беморлар кела бошлади. Жаъми 7 нафар бемор даволаниш учун келиб, улардан бир нафари – Маргарита Кошелева, оғир заҳарланиш оқибатида вафот этган.
Яшнобод туман судининг мазкур туманда жойлашган 61-сонли мактабда ўтказилган сайёр йиғилишида фуқаро Олеся Данилова бўйича ҳукм ўқилди. Жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йил-у 6 ой синов муддатига алмаштирилди.
Изоҳ (0)