Россиядаги автосайтлардан бирида олдин Махсус мақсадли гаражга (MMG) тегишли бўлган Mercedes-Benz S600 Pullman Guard (W220) зирҳли лимузини сотилиши ҳақидаги эълон жойлаштирилди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Автомобиль махсус буюртма асосида тайёрланган ва Россия президенти Владимир Путинни ташиш учун фойдаланилган. Унга 8,5 миллион рубль нарх белгиланди.
Лимузин «MMG 90 ёшда» кўргазмасида президент стендида намойиш этилган, бироқ ҳозир хусусий коллекцияда бўлиб турибди.
Машина 367 от кучига эга 5,8 литрли двигатель билан жиҳозланган, узатиш қутиси 5 диапазонли автоматдан иборат. 100 километр тезликка 6,3 сонияда чиқиши мумкин, максимал тезлиги соатига 250 километрга тенг.
Изоҳ (0)