20 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5—7, кундузи 20—22 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси 5—10, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 5—10, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 4—9, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)