Хитойда шифокорлар беморнинг қорнидан 20 йил аввал ютиб юборилган ёндиргични (зажигалка) чиқариб олди, деб хабар беради UPI.
Операция Сичуань провинциясининг Чэнду шаҳрида ўтказилди.
Шифокорлар эркакнинг организмига махсус видео камерани киритиб, ёндиргичнинг қаерда жойлашганини излади. Улар ёндиргични иккинчи уринишда топишга муваффақ бўлган. Операция 10 дақиқа давом этди.
Эркак ёндиргични 20 йил аввал тасодифан ютиб юборган. Фақатгина қорнида оғриқлар бошланганидан сўнг шифохонага мурожаат қилган.
Изоҳ (0)