Қашқадарё вилоят ИИБ жамоат тартибини сақлаш бошқармаси карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимларининг Чироқчи тумани «Умакай» ЙПХ масканида 16 апрель куни соат 00:10 да ўтказган тезкор тадбирида яна бир истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотининг олиб ўтилиши ва сотилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Баҳриддин Эсонов хабар бермоқда.
Жиззах шаҳрида яшовчи А.И ўз бошқарувидаги Nexia автомобили тўхтатиб текширилганда, унинг юкхонасида 300 килограмм келиб чиқиши номаълум йирик шохли мол гўшти ташиб ўтилаётгани аниқланди. Лаборатория текширувида мазкур гўшт истеъмолга умуман яроқсиз эканлиги ўз тасдиғини топди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди.
Изоҳ (0)