АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишни тўхтатиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда Washington Post нашри маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Трамп 15 апрель, якшанба куни кечки пайт миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан мулоқотда бўлган ва санкциялар расман эълон қилинганидан ранжиганини билдирган. Уларни жорий этиш масаласида ишончи комил эмаслигини таъкидлаган», — дейилади газета хабарида.
АҚШнинг БМТдаги вакили Никки Хейли шу куни Қўшма Штатлар Россияга нисбатан янги санкциялар 16 апрель, душанбада эълон қилиниши, улар Сурияга кимёвий қурол ишлаб чиқаришда кўмак берган технологияларни етказиб берган компанияларга тааллуқли бўлишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)