Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди Азамат Мадримовни диний экстремизмни тарғиб қилгани ва Сурияда жанг қилаётган террорчилик гуруҳларига қўшилишга урингани учун 5,5 йилга қамоққа ҳукм қилди, деб ёзади Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Тергов чоғида Гурлан туманида яшовчи Мадримов 2012—2015 йилларда доимий равишда Россияга бориб келгани, у ерда террорчилик ташкилотларининг махфий ячейкалари таъсирига тушиб қолгани аниқланди. Уйга қайтиб келган пайтида ҳам у ижтимоий тармоқлар орқали экстремистлар билан алоқасини сақлаб турган.

Судда Мадримов 2016 йилда рафиқаси билан Қозоғистон ва Туркия орқали Сурияга кетишни режалаштиргани исботланди. Аммо судланувчининг рафиқаси Ўзбекистондан кетишни истамаган ва ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган, натижада эса Мадримов қўлга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди