Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Режиссёр Алишер Узоқовнинг «Музлаган» фильми апрель ойининг иккинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги кино саройи томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Апрель ойининг иккинчи ҳафтаси кинорейтингида «Музлаган» фильмидан кейинги ўринларни Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Асал ойи», Руслан Ибрагимовнинг «Эгизак ошиқлар», Рустам Халиловнинг «Америкалик», Дадахон Обидовнинг «Юрагимдасан» фильмлари банд этган.

Шунингдек, ҳозирда Алишер Навоий номли кино саройида «Меросхўр», «Комила», «Ёлғон гирдоби» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.

9 апрель — 15 апрель оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари

1-ўрин. «Музлаган» (комедия)

Режиссёр — Алишер Узоқов

2-ўрин. «Асал ойи» (комедия)

Режиссёр — Жаҳонгир Аҳмедов

3-ўрин. «Эгизак ошиқлар» (жангари комедия)

Режиссёр — Руслан Ибрагимов

4-ўрин. «Америкалик» (комедия)

Режиссёр — Рустам Халилов

5-ўрин. «Юрагимдасан» (мелодрама)

Режиссёр — Дадахон Обидов

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)