«Такси» фильмлари серияси билан машҳур француз актёри Сами Насери халқаро прокатга апрель ойида чиққан франшизанинг бешинчи қисмини танқид қилди. Артист билан интервью Super нашрининг YouTube каналига жойланган.
«Улар скетч қилган. Унда сюжет ҳам, воқеа ҳам йўқ, одатий ҳазиллар. Люк Бессон бунга қандай йўл қўйди?!» — дея аччиқланади Насери.
Унинг фикрича, «Такси 5» ва унинг аввалги қисмларига продюсерлик қилган Бессон мазкур франшизани мутлақо нопрофессионалларга сотган.
Жангари комедия 7 апрель куни халқаро прокатга чиқди.
Изоҳ (0)