Ўзбекистон ва Европол 2019 йилда стратегик ҳамкорлик ҳақидаги келишувни имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «O‘zbekiston 24» телеканали хабар берди, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
«Ўзбекистонни 2019 йилги устувор вазифалар рўйхатига киритиш ҳақидаги келишувга эришилди, бу томонларга стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш имконини беради», — дейилади хабарда.
«Томонлар кадрлар тайёрлаш, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари тренингларини ўтказиш, тажриба ва ахборот алмашиш масалалари бўйича тизимли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақидаги келишувга эришди», — дея таъкидлайди телеканал.
Изоҳ (0)