Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индира Жолдубаева Қирғизистон бош прокурори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди Sputnik.

Индира Жолдубаева.

Индира Жолдубаева.
Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков Жогорку Кенешга унинг истеъфоси ҳақидаги тақдимнома киритди ва буни бош прокурор қўйилган вазифаларни уддалай олмагани билан асослади.

Жогорку Кенешнинг 105 нафар депутати истеъфони ёқлаб овоз берди, икки киши қарши чиқди.

Индира Жолдубаева бундан уч йил аввал, 36 ёшида ушбу лавозимни эгаллаган ва Қирғизистоннинг энг ёш бош прокурорига айланганди.

Қирғизистон парламенти бош прокурор истеъфоси ҳақидаги президент таклифини Жолдубаеванинг туғилган куни — 11 апрелда маъқуллади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди