Жанубий Кореянинг малакали болалар тиш шифокорлари Жиззах ва Сирдарё вилоятларидан келган 60 нафар, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан 240 нафар кам таъминланган оила фарзандини бепул тиббий кўрикдан ўтказди, деб хабар беради ЎзА.
Тошкент давлат стоматология институтида ташкил этилган тиббий кўрикда хорижлик мутахассислар болаларга оғиз бўшлиғини тўғри парваришлаш, тиш ювиш қоидалари ҳамда оғиз бўшлиғида учрайдиган касалликлар ва асоратлари тўғрисида маълумотлар берди.
«Лойиҳа ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбир ва акциялар ўтказиб келаётган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида амалга оширилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)