Ўзбекистон қонунчилигига биринчи марта «стартап» терминини киритиш таклиф қилинди. Бу тўртинчи марта муҳокамага қўйилган «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган, деб ёзади Spot.
Қонун лойиҳасининг ушбу талқини аввалгиларидан шуниси билан фарқ қиладики, Ўзбекистон тарихида илк маротаба «стартап» термини қонунчиликда белгиланиши мумкин.
«Стартап компания — бу такрорланувчи ва кенгаювчан бизнес-моделни қидириш учун фойдаланиладиган инновацион ташкилот», — дейилади ҳужжатда.
Янги талқинда стартаплар венчур ва инвестиция фондлари, технопарклар, бизнес-инкубаторлар билан бир қаторда инновацион фаолият субъектларига киритилган.
Изоҳ (0)