Якутия (Россия)да «Авиалесохрана» корхонаси томонидан ўтказилган парашютдан сакраш машғулотлари чоғида ходимлардан бирининг парашюти очилмай қолди, деб ёзади «MK.ru». Шунга қарамай, у мўъжизавий тарзда омон қолди.
Ҳодиса 11 апрель куни юз берган. «Авиалесохрана» ходимлари бир километр баландликдан сакрашни машқ қилган. Ходимлардан бирининг парашюти зарур баландликда очилмай қолган. Охир-оқибат, ерга қўнишга бир неча метр қолганидагина парашют очилган.
Хайрият, парашютчи қор уюми устига қулаган. Уни умуртқа поғонаси ва тос суякларининг компрессион синиши ташхиси билан касалхонага ётиқизишди.
Изоҳ (0)