НАТО Сурияда кимёвий қурол қўллангани муносабати билан ўзининг кескин норозилигини билдирди. Бу ҳақда альянс бош котиби Йенс Столтенберг баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз кимёвий қурол қўлланилишини кескин қоралаймиз. Яқинда уюштирилган бундай ҳужум даҳшатли бўлди, кўплаб одамлар ҳалок бўлди. Биз Сурия режимини халқаро гуманитар ёрдам керакли жойга тўсиқларсиз етиб боришни таъминлашга чақирамиз», — деди бош котиб.
7 апрелга ўтар кечаси уюштирилган кимёвий ҳужум оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти ертўлаларда яширинган эди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужум уюштирилган Дума шаҳрида кимёвий заҳарланиш белгиларига эга 500 киши борлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)