АҚШ федерал савдо комиссиясига ҳуқуқшуносларнинг 20 та гуруҳи мурожаат этиб, YouTube видеохостинги фаолиятини текширишни сўради. Уларнинг фикрича, сервис ёш болалар ҳақида мақсадли тарзда ахборот тўплаган, деб хабар бермоқда CNN.
Ташаббус муаллифларининг фикрича, IT-корпорация бир неча йиллар давомида интернетда болалар махфийлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузиб келган. Бу ҳужжат 13 ёшдан кичик болалар ҳақида маълумот тўплашни тақиқлайди.
Ҳуқуқшуносларнинг фикрича, шу давр ичида 23 миллион боланинг ҳуқуқлари бузилган бўлиши мумкин.
Бундай айблов илгари сурилишига асосий сабаб — YouTube’да рўйхатдан ўтишда 13 ёшга тўлганликни тасдиқлаш талаб қилинишига қарамай, видеоларни рўйхатдан ўтмай туриб ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, болалар ота-оналарининг аккаунтларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Корпорация вакиллари илгари сурилаётган айблов юзасидан ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.
Изоҳ (0)