АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан май ойида ёки июнь ойининг бошида учрашишга умид қилаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу ҳақда у Оқ Уйда вазирлар маҳкамаси йиғилиши бошланишидан олдин баёнот берди.
Трамп, шунингдек, Вашингтон Шимолий Корея билан алоқада бўлиб турганини тасдиқлади.
Трамп АҚШ адолатли ечим топилишини исташини ҳамда томонлар КХДР денуклеаризацияси бўйича келишувга эриша олишига ишонишини таъкидлади.
Олдинроқ КХДР АҚШ билан бу масалани муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)