• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика шошилинч тиббий марказида янгийўллик 14 ёшли беморга 35 ёшли отасининг буйраги кўчириб ўтказилди

    Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак кўчириб ўтказиш операциялари кундалик амалиётлар қаторидан жой олган. Ўтган қисқа вақт ичида қирқ нафардан ортиқ беморга унинг яқинларидан буйрак кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Яқинда буйрак етишмовчилиги билан бирга, қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган беморда худди шундай амалиёт бажарилди. Ушбу жараён шифокорлардан ниҳоятда катта масъулият ва тажриба талаб қилиши билан ажралиб турди.

    Шундай мураккаб амалиётлардан бири Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида ҳам ўтказиб келинмоқда. Институт олимлари жаҳон тиббиётининг илғор йўналиши — ўзак ҳужайра трансплантациясини ўзлаштириб, ҳозирда уни муваффақиятли йўлга қўйди.

    Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида Туркиянинг Башкент тиббиёт университети билан ҳамкорликда янгийўллик 14 ёшли бемор Умиджон Абдумажидовга 35 ёшли отаси Илгор Абдуқаюмов донорлигида буйрак кўчириб ўтказиш операцияси бажарилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
    Трансплантация жарроҳлиги замонавий тиббиётнинг истиқболли йўналишларидан бири. Бундай юқори технологик операциялар АҚШ, Россия, Германия, Норвегия, Швейцария, Туркия каби тиббиёти ривожланган давлатлардагина бажариларди, холос. Мана, бугун юртимиз тиббиёти ҳам ана шу илғор мамлакатлар қаторидан жой олди. Марказимизда биринчи марта буйрак кўчириб ўтказиш амалиётини бажардик. Бу операция ўта мураккаб ва ноёб усул ҳисобланади. Шу боис марказда катта тайёргарлик кўрилди. Хориж тажрибасини ўргандик. Шундан сўнг Туркиянинг Башкент тиббиёт университети билан ҳамкорликда марказимиз тарихида илк бор буйрак трансплантацияси бажарилди. Амалиёт Башкент тиббиёт университети ректори, Жаҳон трансплантологлари жамияти президенти Меҳмет Хаберал билан ҳамкорликда ўтказилди. Операция жараёнида туркиялик ва ўзбекистонлик мутахассислар ўз маҳоратларини кўрсатишди.Абдуҳаким Хожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Маълумот учун, Меҳмет Хаберал Туркия ва Европанинг бир қатор давлатларида трансплантология йўналишига асос солган профессордир. М.Хаберал буйрак кўчириб ўтказиш бўйча 1832 та, жигар кўчириб ўтказиш бўйича 344 та операцияга бевосита раҳбарлик қилган. Башкент тиббиёт университетида жигар ва буйрак трансплантациясидан ташқари, суяк кўмиги, юрак трансплантацияси ҳам ўтказиб келинмоқда.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    «Яна бир мураккаб амалиётни муваффақиятли якунладик. Ўзбекистондаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак трансплантациясини бажаришга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилган экан. Гувоҳи бўлдикки, мутахассислар малакаси, техник имкониятлар ва марказ шароитлари юқори даражада. Бемор У.Абдумажидов сурункали буйрак етишмовчилигининг терминал босқичида эди. Буйрак ўз ишини тўлиқ бажара олмаётгани боис, қонни гемодиализ аппарати орқали тозаланиб келган. Амалиёт яхши ўтди дея оламан. Ҳозиргача бўлган натижаларнинг барчаси ижобий. Тез кунларда бемор ва донор соғлом ҳаётга қайтади. Энг муҳими энди марказ мутахассислари бу каби операцияларни бемалол бажара олади», — дейди профессор Меҳмет Хаберал.

    06.04.2018, 18:53   Изоҳ (0)   25248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелида қурилган арзон уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммоларни ким ҳал қилади?

    06.04.2018, 18:19

    Жиззахда МИБ ходими уйни электрдан узаётган вақти нарвондан йиқитилди

    06.04.2018, 18:08

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлди 

    06.04.2018, 17:46

    Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган доктор Амир Маҳмудов Ўзбекистонга келди

    06.04.2018, 17:35

    Мирзачўлда сингил акаси устидан милицияга шикоят қилди. Аканинг уйидан наша топилди

    06.04.2018, 17:32

    Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ташкил этилади

    06.04.2018, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:09

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56

    Конор Макгрегор UFC рўйхатидан ўчирилгани рад этилди

    Спорт | 15 август, 09:55

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.