• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергелида қурилган арзон уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммоларни ким ҳал қилади?

    «Оила даврасида» газетаси Тошкент шаҳри Сергели туманида қурилган арзон уй-жойлар эгаларини қийнаётган муаммоларни ўрганди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Пули тўланган, нархи номаълум...

    Бир неча кун олдин таҳририятга шу массивдан квартира сотиб олган фуқаро Жаҳонгир Бадалов мурожаат қилди. У Сергелида қурилган янги арзон уй-жойларга аҳолининг биронтаси ҳали-ҳануз пропискага қўйилмагани, буни мутасаддилар турли сабаблар билан пайсалга солиб келаётганини айтди.

    — Сергели тумани 6-А массивидаги янги қурилган уйлардан уч хонали квартира харид қилганмиз, — дейди,— 9-уй 5-хонадон соҳиби Жаҳонгир Бадалов. — Ўтган йилнинг ноябрь ойида кўчиб ўтдик. Лекин орадан деярли беш ой ўтди ҳамки, ҳали-ҳануз ўз хонадонимизга пропискага қўя олмаймиз. Шунча вақтдан бери Сергели туман ҳокимлиги, Олмазор туман ҳокимлиги (кўчиб келган жойи), «Ипотека банк»га мурожаат қилдик. Бироқ минг афсуски, улардан бир хил — «Уйларнинг нархи ҳали тўлиқ шакллантирилмаган, нарх-навоси аниқ бўлгач, рўйхатга қўйиш учун рухсат берилади»,— деган жавоб оламиз.

    Қизиқ, бу ҳолатни қандай тушуниш керак? Ахир, мазкур уйлар шахсан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан арзон нархларда бунёд этилган-ку! Қолаверса, бу квартиралар уй-жойга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ёки ногиронлиги бор, хуллас, аҳолининг камхаржроқ қатламига мўлжалланган. Бу уйларнинг нархи улар ҳали битмасданоқ, керак бўлса, қурилиш бошланмасдан ҳаммага маълум қилинган. Барчанинг хабари бор. Шундай экан, «шакллантирилмаган» яна қандай нарх ҳақида гап бўлиши мумкин?

    Жаҳонгир Бадалов уч хонали квартира олиш учун бошланғич бадал сифатида 56 миллион 142 минг сўм маблағни Олмазор туманидаги «Ипотека банк» филиалига тўлаган экан. Ўша пайтда банк ходимлари квартиранинг бир квадрат метрини 2 миллион 685 минг 400 сўмдан ҳисоблаган. Лекин ҳозир улар уйнинг таннархи ўзгаришини айтмоқда. Ваҳоланки, дастлабки тўлов амалга оширилганда уйнинг нархи сезиларли даражада ўзгармаслиги айтилган, ваъда қилинган.

    — Бу масалада бир неча маротаба банкка мурожаат қилдим, — дейди Жаҳонгир ака. — Лекин ҳар сафар фойдасиз. Топиб олган гапи битта — «уйларнинг нархи ҳали шакллантирилмаган». Шундан кейин Сергели туман ҳокимлигидан ёрдам сўрадим. Афсуски, туман ҳокими бу масалада ёрдам бера олмаслигини, олдин яшаган ҳудудим — Олмазор туман ҳокимлигига мурожаат қилишим кераклигини айтди. Унинг айтишича, уйни менга шу туман ҳокими берган. Шунинг учун прописка масаласини ҳам у ҳал этиши лозим эмиш. Олмазорга борганимда эса туман ҳокимлигидагилар бу ердан кўчиб кетганим боис яшаётган туманимдаги ҳокимликка мурожаат қилишим зарурлигини таъкидлади.

    Хуллас, отангга бор, онангга бор қабилидаги ишлардан чарчадик. Шу муаммо деб наинки мен, бутун массив аҳолиси ҳали-ҳануз ўз уйига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ордер ололмаяпти. Ордер бўлмагач эса уйни Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Сергели филиалида рўйхатдан ўтказишнинг имкони йўқ.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Пасти бошқа, юқориси бошқа

    — Аламлиси, мазкур уйларнинг сифати ҳам ҳар хил, — дейди 9-уй 37-хонадон соҳиби Сирожиддин Жамолов. — Чунки уларни турли пудрат ташкилот қурувчилари қурган. Масалан, 9-уй билан 13-уй орасида ер билан осмонча фарқ бор. 13-уйнинг барча жиҳозлари сифатли, бизники эса анча паст. Ваҳоланки, уларнинг ҳаммаси бир хил тип ва нархда. Бундан ташқари, 9-уйнинг ташқи деворларидаги бўёқлар ҳали бир йил бўлмасдан тўкилишни бошлаган. Шахсан ўзим яшаётган хонадондаги иситиш қурилмасидан сув томиб ётибди. Қурилиш фирмасининг иш бошқарувчисига айтсам, у «уйни қўл қўйиб қабул қилиб олгансиз, кам-кўстини ўзингиз қилиб олаверинг»,— деди. Ҳолбуки, «биронта кам-кўсти бўлса, албатта, тўғрилаб берамиз»,— дея ваъда беришган эди.

    Сирожиддин аканинг сўзларига кўра, энг ачинарлиси, бир хил уйлардаги биринчи билан олтинчи қаватдаги уч хонали хонадоннинг квадрат метрида ҳам яхшигина фарқ бор экан. Масалан, 10-уйнинг олтинчи қаватидаги хонадон ваннаси биринчи қаватдагидан анча кичкина.

    Бунга ишонч ҳосил қилиш мақсадида мазкур уйларни бориб кўрдик. Ҳақиқатан ҳам 9-уй билан 13-уй орасида сезиларли даражада фарқ бор экан. Биргина, 13-уйдаги хонадонларга қўйилган темир эшикларнинг кўриниши айтиб турибди: сифати яхшигина. Бироқ 9-уйдаги ҳолат бунинг тескариси. Эшик ёпилса очилмайди, очилса ёпилмайди. Ҳатто, баъзи хонадон эгалари қулфни алмаштиришга ҳам мажбур бўлган. Мазкур уйдагиларнинг айтишича, кўпчилик хонадонидаги камчиликларни ўзлари чўнтагидан ортиқча пул сарфлаб, тўғрилаяпти.

    Сирожиддин аканинг хонадонига кирдик. Хонанинг шифтидан чакка ўтган шекилли, бўёғи кўчиб кетган. Иссиқлик тизимидан чакиллаб сув томиб ётибди. Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш учун 9-уйни қурган пудратчи ташкилот иш бошқарувчисидан изоҳ сўрадик. Унинг айтишича, улар уйни эгаларига топшираётган вақтда ҳаммаси рисоладагидек бўлган. Қолганидан уларнинг хабари йўқ. Бошқа масалалар юзасидан барча саволга пудратчи ташкилот раҳбариятидан жавоб олиш мумкинлигини айтиб, гапни қисқа қилди.

    Фото: «Darakchi.uz»

    Фото: «Darakchi.uz»

    Дори дардидаги дардмандлар

    Энди Сергели 6-А массивидаги бошқа муаммолар хусусида. Ҳудудда беш ойдан бери истиқомат қилаётган аҳолининг сўзларига қараганда, бу ерда ҳали-ҳануз на маҳалла фуқаролар йиғини, на маҳалла раиси бор. Бунинг оқибатида ногиронлиги бор шахслар давлат томонидан бепул бериладиган дори-дармонларни ҳам ололмаяпти. Чунки кўчиб келган туманидаги шифохона у ердан рўйхатдан чиқарганини айтган.

    Бу ердаги оилавий поликлиника шифокорлари эса ҳали рўйхат шакллантирилмагани, уларга ҳеч қандай махсус таблеткалар келмаганини важ қилишдан нарига ўтмайди. Икки ўртада муҳтож ногиронлар азият чекмоқда. Шу боис массивдан уй олганлар қанчалар аламли ва оғир бўлмасин, хонадонларнинг кам-кўстига ҳам рози. Улар фақат тезроқ ўз хонадонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилишини интиқлик билан кутмоқда. Энг катта дарди шу…

    Вақтинча ишлаган мактаб

    Мақоламиз аввалида айтилгандек, мазкур янги массивда 630 ўринли 55-умумтаълим мактаби қурилган. Эслатиб ўтамиз, Сергели туманидаги янги ҳудуд фойдаланишга топширилгач, шахсан давлатимиз раҳбари бу ерга ташриф буюриб, аҳолига яратилган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишган эди. Ҳудуддаги 55-сонли умумтаълим мактаби ҳам шулар жумласидан. Бу хушхабар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Маҳаллий телеканалларимизда эфирга узатилган тасвирларда айнан шу мактабнинг ишга туширилгани, шу ҳудуддаги болалар ўқитилаётгани ҳақида лавҳалар берилди. Аммо... Бу ерда истиқомат қилаётганларнинг айтишича, 55-сонли мактаб бор-йўғи икки ой, номигагина ишлабди, холос. Орадан икки ой ўтиб, бу маскан ҳеч қандай сабабсиз ёпиб қўйилган ва ўқувчилар аввал таҳсил олаётган мактабларига қайтарилган. Бундан ҳайратланган Жаҳонгир Бадалов 2018 йил 13 февралда Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилган. Орадан бироз вақт ўтиб, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи А.Мамажонов имзоси билан қуйидагича жавоб хати келган: «Сергели туманида янги ташкил этилаётган 55-сонли умумтаълим мактабини Давлат комиссияси томонидан қабул қилиш жараёни якунланмагани муносабати билан мактаб ҳозирда иш фаолиятини бошламаганини маълум қиламиз. Шунингдек, Бош бошқарма сизга фарзандларингизни мактабга жойлаштириш масаласида яшаш ҳудудингизга яқин бўлган мактаб маъмуриятига ҳамда мурожаатингизда кўрсатилган яшаб турган уйингиздаги муаммолар юзасидан Сергели туман ҳокимиятига мурожаат қилишингизни тавсия этади».

     

     

    06.04.2018, 18:19   Изоҳ (0)   42890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда МИБ ходими уйни электрдан узаётган вақти нарвондан йиқитилди

    06.04.2018, 18:08

    Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлди 

    06.04.2018, 17:46

    Президент билан АҚШда мулоқотда бўлган доктор Амир Маҳмудов Ўзбекистонга келди

    06.04.2018, 17:35

    Мирзачўлда сингил акаси устидан милицияга шикоят қилди. Аканинг уйидан наша топилди

    06.04.2018, 17:32

    Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлимлари ташкил этилади

    06.04.2018, 17:00

    Шаҳрисабзда 64 ёшли ота жанжал устида ўғлини ўлдириб қўйди

    06.04.2018, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди



    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Азиз Санжар “Туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун” Алишер Навоий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 21 май, 17:22

    Ўзбекистонда энг қиммат “чиройли” авторақам сотилди

    Ўзбекистон | 21 май, 17:10

    “Ҳайвонлар шаҳри 2”нинг биринчи тизер-трейлери чиқди: Жуди ва Ник қайтмоқда

    Лайфстайл | 21 май, 16:55

    “Барселона”да ҳал қилиниши керак бўлган бир қанча муаммолар бор

    Спорт | 21 май, 16:45

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    Дунё | 21 май, 16:40

    Ўзбекистон президенти: “Инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблаймиз”

    Ўзбекистон | 21 май, 16:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.