Марказий банк уч тоифадаги банк раҳбарлигига шахсларни тайинлашни тақиқлади. Мазкур тақиқ Марказий банкнинг 30 мартдаги қарорида келтириб ўтилган, деб хабар беради Spot.
Ушбу ҳужжат тижорат банкларининг раҳбарлари, бошқарув аъзолари, бош бухгалтерлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, микрокредит ташкилотлари ва кредит бюролари раҳбарлари учун янги талабларни тасдиқлайди.
Талабларга мувофиқ, барча номзодлар иқтисодиёт соҳасида юқори малакага ва банк соҳасида икки йилдан ўн йилгача иш тажрибасига эга бўлиши керак. Бундан ташқари раҳбарлик лавозимига номзодлар, менежер сифатида тажрибага эга бўлиши ҳам керак.
Банк ва уларнинг филиаллари раҳбарлигига уч тоифадаги номзодлар тайинланмайди ва тавсия этилмайди:
- Банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва бошқа юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари;
- суд қарорига кўра раҳбар лавозимига тайинланмайдиган шахслар;
- Ўзаро яқин қариндош бўлган шахслар бир банкда раҳбарлик ёки моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёҳуд унинг назорати остида бирга ишловчи номзодлар.
Изоҳ (0)