Жорий йилнинг 16 февралида Тошкент вилоятининг M-39 «Тошкент – Термиз» автомобиль йўлидаги Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудига ўрнатилган фоторадарлар бугунги кунга қадар 35 мингдан зиёд белгиланган тезликни оширган транспорт воситаларини қайд этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ЙҲХБ матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.
Қоидабузар 8 минг 480 нафар ҳайдовчи қонунда белгиланган тартибда жарималарини ўз вақтида тўлади.
Вилоят ЙҲХБ томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан махсус тадбир ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирда 60 кун ичида жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчилар автомашинаси жарима майдонига қўйилиши назарда тутилган.
Изоҳ (0)