Россия, Туркия ва Эрондан бошқа бирор давлат Сурияга гуманитар ёрдам бериш борасида ҳеч нарса қилмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин туркиялик ва эронлик ҳамкасблари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Ҳасан Руҳоний билан ўтказган музокаралари якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Сиёсий йўлга солишдан ташқари одамлар нормал шароитда яшай олишларини таъминлаш ҳам керак. Йирик, капитал киритмаларсиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Шунинг учун биз жаҳон мамлакатларини сўзда эмас, амалда ушбу жараёнларда фаолроқ қатнашишга чақирамиз», — таъкидлади Россия етакчиси.
«Ҳамма гуманитар ёрдам ҳақида гапиради, лекин Россия, Туркия ва Эрондан бошқа ҳеч ким деярли ҳеч нарса қилмаяпти», — таъкидлаб ўтди у.
Изоҳ (0)