Хитойнинг Шаньси провинцияси Юнцзи шаҳрида жойлашган алюминий заводида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди. Қурбонлар ва жабрланганлар сони ортиши мумкин.
Таъкидланишича, портлаш рўй берган завод «Юньхан» компаниясига тегишли бўлган.
Айни пайтда авария сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)